Ўзбекистон | 15:16 / 20.04.2016
2169
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 9 ва 13-трамвайлар ҳаракатланишда давом этмоқда

Тошкент шаҳрида 20 апрелдан 9 ва 13-трамвай йўналишлари ёпилиши ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмади. Бугун, чоршанба куни шаҳарда бу йўналишларда трамвайлар қатнови давом этди.

UZ24 сайтининг «Тошшаҳартрансхизмат»га асосланиб берган хабарига кўра, ҳозирча Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бу ҳақда буйруқ бўлмаган.

Шунингдек, бу йўналишларда ҳаракат кейинги кунларда ҳам давом этиши айтилган. Йўналишларнинг ёпилиш муддати аниқ эмас.

"Йўналишлар ёпилишининг аниқ муддати йўқ, эҳтимол душанба куни эҳтимол 1 май куни ёпилиши мумкин", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 апрелдан бошлаб 9-рақамли («Тошкент» вокзали — «Чилонзор-26» даҳаси) ва 13-рақамли («Тошкент» вокзали — «Қўйлиқ маркази») йўналишдаги трамвайлар ҳаракатланишдан тўхташи хабар берилган эди.