Жаҳон | 14:44 / 20.04.2016
2134
1 дақиқада ўқилади

Янги зеландиялик полициячилар марихуанани шаҳарнинг ўзида ёқиб юборишди

Янги Зеландиянинг Терейнжи шаҳри полиция маҳкамаси, мусодара қилинган гиёҳванд моддалар (марихуана)дан бўлимнинг ўзида қутилиб қўйишга қарор қилган. Улар, марихуанани бўлим ҳудудида ёқиб юборишган.

Аммо, гиёҳванд моддалар ёқилаётган печка мўрисидан кўтарилаётган заҳарли тутун округ бўйлаб тарқалган.

Радиобошловчи Адам Грин ушбу воқеага гувоҳ бўлганида, полиция бўлинмаси яқинидаги дўконда эди. У, марихуана тутуни ҳидини сезиб, полиция маҳкамасидаги мўридан чиқаётганини тушунган ва олинган видеотасвирларни инстаграмдаги саҳифасида эълон қилишга қарор қилган.

Маҳаллий полиция раҳбари Ворвик Мореху марихуанадан қутилиш услуби номақбул эканини тан олиб, келгусида ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддаларни шаҳар ташқарисида ёқишига ваъда берган.