Жаҳон | 19:14 / 21.04.2016
2627
1 дақиқада ўқилади
Магнитли рельсда ҳаракатланувчи поезд тезлик бўйича рекорд ўрнатди
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари дунёдаги энг тез маглев (магнит ёстиқчасида ҳаракатланувчи поезд) синовига оид видеони эълон қилди.
Транспорт воситаси тезлигини соатига 1018 километргача чиқара олган, деб хабар қилади Popular Mechanics. Маглев икки сония ичида 7 та футбол майдони узунлигига тенг масофани босиб ўтган.
Бу эса АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари тажриба эскадрильяси муҳандисларига рекорд қўйишлари учун кифоя қилди. Мазкур кўрсаткичга биноан айтиш мумкинки, маглев Лос-Анжелес ва Нью-Йорк ўртасидаги масофани 4 соатдан камроқ муддатда босиб ўта олади.
Энг тез маглев рекорди бўйича аввалги натижа Японияга тегишли бўлиб, унда соатига 825 километрлик натижа қайд этилган эди.