Жаҳон | 07:20 / 21.04.2016
1989
1 дақиқада ўқилади
Обама ва Саудия қироли Эроннинг "иғвогар ҳаракатларини" муҳокама қилишди
АҚШ президенти Барак Обама ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд Ар-Риёддаги учрашувда Саудия Арабистонининг минтақадаги асосий рақиби – Эроннинг "иғвогар ҳаракатларини" муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
"Президент ва қирол Эроннинг минтақадаги иғвогар ҳаракатлари яратаётган таҳдидларни муҳокама қилишди ва минтақавий ихтилофларни бостириш мақсадида кенг ёндашув муҳимлиги фикрига келишди", дейилмоқда баёнотда.
Раҳбарлар, шунингдек, минтақанинг барча давлатлари учраётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликларни муҳокама қилишди. Обама суҳбат чоғида инсон ҳуқуқларига амал қилиш масаласини кўтарди ва бу масаланинг АҚШ учун жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.