Жаҳон | 09:53 / 21.04.2016
1880
1 дақиқада ўқилади

Техас штатига ёпирилган бўрон 1,36 млрд долларлик зиён келтирди

Ўтган ҳафтада АҚШнинг Техас штатига ёпирилган бўрон 1,36 млрд долларлик зиён келтирди. Бу штат тарихида рекорд даражадаги зиён бўлди, деб хабар бермоқда Техас суғурта кенгаши.

Табиий офат штатда 12 апрелда юз берган. Кучли шамол ва дўл 110 мингдан ортиқ автомобиллар ва минглаб уйларга зарар етказган. Бу тоифалар бўйича зиён мос равишда 560 млн ва 800 млн долларга баҳоланмоқда.

"Бўрон Бексар округининг шимоли-ғарбий қисмига ва Сан-Антонио шаҳри шимолидаги ҳудудларга асосий зарба берган. Бўрон ёғингарчилик билан борган, дўллар эса тош синиқлари шаклида бўлган", дейилмоқда баёнотда.

Кўрилган зиён штат учун рекорд даражадаги бўлиб, 1995 йил 5 майда Форт-Уортга ёпирилган бўрон оқибатларидан ўтиб кетди. Ўшанда кўрилган зиён 1,1 млрд долларга баҳоланганди.