Жаҳон | 00:16 / 24.04.2016
2035
1 дақиқада ўқилади

Каспий денгизида аланга ичида қолган Россия танкерида ёнғин ўчирилди

Каспий денгизида Россияга тегишли PALFLOT 2 танкерида чиққан ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Озарбайжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин Москва вақти билан соат 17:06 да тўлиқ ўчирилган. Ўз навбатида Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Астрахань вилояти бўйича бошқармаси айни вақтда кеманинг ташиб кетилиши масаласи ҳал қилинаётганини айтган.

Аввалроқ танкерда ёнғин чиқиши ҳолати бўйича терговгача текширув бошлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинни ўчиришда иштирок этмагани маълум қилинганди.

PALFLOT 2 танкери Каспий денгизида, Озарбайжон билан чегарадаги Туркманистонга тегишли сув ҳудудида соҳилдан 110 км ва Астрахандан 800 км узоқликда ёниб кетган. Кема бортида 11 киши бўлган, бир денгизчи ҳалок бўлган, қолганлари эвакуация қилинган.