Жаҳон | 00:29 / 28.04.2016
2407
1 дақиқада ўқилади

Apple бош қароргоҳида мурда топилди

Apple корпорациясининг Купертинодаги (Калифорния штати) бош қароргоҳи анжуман-залларидан бирида номаълум эркакнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда TechnoBuffalo.

Жасадни топган ходимлар полицияни чақиртириб, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати юз берган бўлиши мумкинлигини айтишган.

"Apple вакиллари ўз қароргоҳида жасад топилганига изоҳ беришмаяпти. Мурда корпорациянинг ходиминики эканлиги ёки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ", деб ёзди ABC7 канали журналисти Мэтт Келлер ўз твиттерида.

Айни вақтда полиция теширув ўтказмоқда.

Apple’нинг Купертинодаги бош қароргоҳи 1993 йилда қурилган ва 10 мингдан кўпроқ ходимни ўз ичига сиғдира олади.