Жаҳон | 17:57 / 02.05.2016
8060
2 дақиқада ўқилади

Обаманинг келажакдаги режалари ҳақида ҳазил ролик суратга олинди

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйдан кетганидан кейин нима қилишни режалаштираётгани тўғрисида сўзлаб бериб, бу ҳақида ролик суратга олди. Видео Америка президенти маъмуриятининг YouTube'даги расмий каналида қўйилди. 

Роликнинг бошида Обама вице-президент Жо Байдендан маслаҳат сўрайди, шундан сўнг МБА "Вашингтон Уизардс" клубига мураббий сифатида ишга кириш учун муваффақиятсиз ҳаракат қилади. Ундан мутахассислик бўйича тажрибаси бор ёки йўқлиги ҳақидаги сўралган саволга "Мен бир неча марта қизимнинг жамоасини тайёрлаганман" деб жавоб беради. 

Шу билан биргаликда у гувоҳнома олмоқчи бўлади, аммо унинг иккинчи исми - Ҳусайн - амалдорда шубҳа уйғотади, Ҳавайида берилган туғилганлик гувоҳномаси эса унинг қаршисида товламачи турганлигини тасдиқлайди.

Обама ўзини рекламада синаб кўрмоқчи бўлади ва турмуш ўртоғи Мишелнинг iPhone'ида "Obamacare " (президент томонидан ўтказиладиган тиббий суғурта ислоҳоти) сўзини айтади - ажойиб, у ҳақиқатдан ҳам фаолият доирасида! Бироқ телефонда ўрнатилган фильтр Обаманинг юзини махлуқ ниқобига айлантиради. 

Охир-оқибат президент Вакиллар палатаси собиқ спикери Жон Бейнердан маслаҳат сўрайди, Бейнер эса ҳамма нарсага енгилроқ қарашни маслаҳат беради. Ниҳоят президент руҳий сокинликка етишади ва ролик янгиликлардан келтирилган қисқа лавҳа билан тугайди: сухандон "Обама гольфда 347-раундни ўйнамоқда ва ҳаммага бари бир" дея хабар бермоқда.

АҚШ президентлигига навбатдаги сайловлар 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади, Обама ўз ўрнини 2017 йилнинг январида тарк этади.