Спорт | 00:00 / 02.05.2016
4752
1 дақиқада ўқилади

Россия чемпионати, 26-тур: "Краснодар" "Анжи"ни ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди 

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов жамоаси "Краснодар" Россия чемпионатининг 26-турида ўзининг майдони "Кубань" стадионида Маҳачқалъанинг "Анжи" жамоаси билан учрашди. Учрашув 3:0 ҳисобида краснодарликлар фойдасига якунланди.

Голларни 51- ва 72-дақиқада Фёдор Смолов ва 81-дақиқада Павел Мамаев киритдилар. 

Ғолиб жамоа дарвозабони Станислав Крицюк кетма-кет 4-ўйинда гол ўтказиб юбормади. Крицюк Олий лигадаги учрашувларда "Краснодар" дарвозабонлари ўртасида ўз рекордини янгилаб, 436 дақиқадан бери ўз дарвозасини "қуруқ" қолдирмоқда. 

"Краснодар" бу ғалабадан кейин "Зенит" билан тенглашиб, 3-ўринга кўтарилиб олди: иккала жамоа ҳам 49 очкодан тўплаган, бироқ краснодарликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича олдинда бормоқдалар.
"Анжи" эса 19 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги қаторини эгалламоқда.

Россия Премьер-Лигаси, 26-тур
Краснодар – Анжи – 3:0
Голлар:
Смолов, 51 (1:0); Смолов, 72 (2:0); Мамаев, 81 (3:0).