Жамият | 09:58 / 03.05.2016
3866
1 дақиқада ўқилади

Бруклинда пицца қутиси шаклидаги пицца ичида пицца сотила бошланди

Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги Vinnie's пиццерияси эгалари таомномага янги таом – пицца қутиси шаклидаги пиццани киритишди, деб хабар бермоқда ABC News.

Уларда бундай маҳсулот яратиш фикри стандарт картон қутилардан кўп миқдорда чиқиндилар қолишига эътибор қаратишгандан кейин пайдо бўлди. Агар мижозлар пицца ичида пиццага буюртма берсалар, унда улар пиццани фольга қоғозга ўралган ҳолда олишади.  

Таъкидланишича, пиццерия эгалари доимо нимадир антиқа нарса ўйлаб топишга ҳаракат қилишади: ўтган йили улар бир нечта мини-пиццалар билан қопланган пицца яратишганди. 

Vinnie's твиттерида "Саргузаштлар вақти", "Покемонлар" мультфилмлари, "Юлдузлар жанглари" кинофильми ва қўшиқчи Принцнинг ўлими билан боғлиқ ҳолда яратилган пиццалар суратини кўриш мумкин.
Яқинда пиццерияда 44 кун давомида АҚШ президентлари шарафига пиццалар яратилганди.