Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфон учун оловда ишловчи сайёҳлик термозаряд ускунаси (видео)
Бу сайёҳлик гаджети ҳар қандай смартфоннинг цивилизациядан узоқда зарядлаш имконини беради, шу боис у саёҳатсеварлар ва табиат қўйнида бир неча кун ёки ҳафта ёлғиз қолишни ёқтирадиганлар учун энг ишончли ёрдамчи бўлиши мумкин.
Аккумулятор паст кўрсаткични кўрсатганда, қурилмага гулхан оловидан ёки термоэлектрик эффектини қўллаб, сайёҳлар термосидан энергия олинади. FlameStower'нинг тахланувчи конструкцияси ўзида суюқлик учун кичик идиш, олов устида жойлаштирилган металл пластинани жамлаган. Ҳароратнинг фарқини электрик ток бошқаради, унинг чиқиш қувватини ноутбукнинг USB-порти билан таққосласа бўлади. 20 дақиқали зарядлаш смартфоннинг суҳбат режимида 40 дақиқали фаолиятини таъминлайди. Тўлиқ зарядлаш вақти оловнинг ҳарорати ва смартфоннинг ўзига боғлиқ. FlameStower 283,5 грамм вазнга эга, унинг параметрлари 197х57х25мм, сув учун резервуар ҳажми - 140 мл. Сайёҳлик гаджетининг нархи - 99 доллар.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025