Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Аҳмад Довудўғли бугун истеъфога чиқиши мумкин
Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли бугун, 5 май куни истеъфога чиққани ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда NTV хабар тарқатган.
Манбанинг маълумотига кўра, Довудўғли ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг кенгаши йиғилишидан кейинги матбуот анжумани вақтида ўз истеъфоси ҳақида маълум қилади. Шунингдек, бу ҳақда матбуот анжуманисиз маълум қилиниши эҳтимоли мавжуд.
Бундан олдинроқ, бош вазирнинг 2 ҳафтадан кейин, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг 21 майга белгиланган навбатдан ташқари съезди якунида истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Аҳмад Довудўғли 2014 йилдан бери Туркия бош вазири лавозимини эгаллаб келади. Эрдўғон ва Довудўғли Евроиттифоқ билан миграция инқирози бўйича битим тузилаётган вақтда келишмай қолди. Унинг кетиши битим амалга ошишини гумон остида қолдиради.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025