Махсус кодга эга қуёш батареяли рюкзак тақдим этилди
Рюкзак кўп миқдордаги буюмларни олиб юриш учун сумка ва халталарга нисбатан анча қулайдир, бироқ шу билан бирга унинг мустаҳкам эмаслиги бироз хавотирга солиши мумкин.
Янги Lifepack рюкзаги эса мутлақо ўзгача. Унга буюмларнинг ўғирланишини олдини олувчи 6-миллиметрли интеграциялашган кодли қулф ўрнатилган. Қулф зангламайдиган пўлатдан ясалган.
Шунингдек, рюкзак қимматбаҳо нарсаларни сақлаш учун мўлжалланган тўртта яширин чўнтак билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, елкага осиб юриладиган сумканинг ички қатлами сув ўтказмайдиган матодан тикилган бўлиб, у буюмларни урилган ёки тушиб кетган ҳолларда ҳимоя қилади.
Рюкзакка Bluetooth-динамика, аккумулятор, қуёш батареялари (масалан, улар ёрдамида iPhone’ни 12 мартагача қувватлаб олиш мумкин) ҳам ўрнатилган.
Lifepack лойиҳаси муваффақият қозониб, ишлаб чиқариш учун етарлича маблағ тўплай олди. Жорий йилнинг октябрь ойида буюртмаларнинг биринчи қисмини тақдим этиш режалаштирилган. "Мобиль идора"га эга рюкзакнинг нархи – 249 доллар.