Жаҳон | 18:53 / 06.05.2016
42406
2 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Шимолий Корея билан молиявий алоқаларни музлатиш таклифини билдирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея республикаси билан барча молиявий алоқаларни бутунлай тўхтатиш таклифини билдирмоқда. КХДР ядро синовлари муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий қилинган санкцияларнинг ижросини таъминлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси махсус сайтда эълон қилинган.

Хабар қилинишича, маъмурият лойиҳасида 2016 йил 2 мартидан бошлаб 90 кун мобайнида Россия ҳудудида КХДР банклари шохобчалари, ваколатхоналари ёки шўъба корхоналарини ёпиш, КХДР банклари билан бирга ташкил этилган қўшма корхоналар ҳамда Шимолий Корея банкларининг мулкка эгалик қилиш бўйича қисман иштирокини тўхтатиш, шунингдек, КХДР банклари билан ҳар қандай корреспондентлик алоқаларига барҳам бериш каби бандлар мавжуд.

Бундан ташқари, фармон лойиҳасига кўра, Шимолий Корея ҳукумати ёинки Пхеньян ядро ва баллистик ракета дастурига алоқадор шахс ва ташкилотларнинг бевосита ёки билвосита мулки ҳисобланган активлари ва иқтисодий захираларини музлатиб қўйиш таклифи ҳам илгари сурилган. 

Шу билан бирга Россия томони Шимолий Корея билан товарайланмасини 2020 йилда 1 млрд долларгача етказишни режалаштирган.

Мавзуга оид