Спорт | 10:08 / 06.05.2016
5630
2 дақиқада ўқилади

Юрген Клопп: «Менинг «Ливерпуль»им ўйнашни дўндириб қўйди»

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигаси яримфиналининг жавоб учрашувида «Вильярреал» устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

Менинг «Ливерпуль»им қойил-мақом ўйин кўрсатди. Мана буни ўйин деса бўлади! Шогирдларим ўйнашни дўндириб қўйишди. Бу яна бир ғаройиб кеча эди. Биринчи яримсоатлик жуда ҳаяжонли ва эҳтиросларга бой ўтди - бу ҳам ажойиб эди. Биринчи бўлимнинг охирги 15 дақиқасида хотиржамликни йўқотдик.

Иккинчи бўлимда ҳиссиётга берилган ҳолда ўйинни давом эттиришимиз керак эди. Лекин ақл-ҳушимизни ҳам йўқотмаслигимиз талаб этиларди. Буни ҳам қойил-мақом қилиб уддаладик.

«Ливерпуль»га келганимда менга бу жамоанинг савияси юқори эмас, трансферлари яхши эмаслиги ҳақида айтишганди. Аммо мен бу ерда ажойиб жамоа борлигини билар эдим. Мана энди биз Базелга, Европа Лигаси финалига борамиз! Биз мавсумни узайтирдик», - дейди Клопп. 

Мавзуга оид