Спорт | 15:36 / 08.05.2016
6568
1 дақиқада ўқилади
Сауль Альварес Амир Хонни устидан ғолиб келди
8 май куни АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида ўрта вазн тоифасининг WBC версияси бўйича жаҳон чемпиони 25 ёшли мексикалик Сауль "Канело" Альварес биринчи ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 29 ёшли британиялик Амир Хонни мағлубиятга учратди.
Энди мазкур тўқнашув ғолиби ушбу вазнда WBA (Super), WBC (Interim), IBO ва IBF камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши рингга чиқиши керак. Агар томонлар бир ой ичида келишувга эриша олмаса, Альварес камаридан маҳрум бўлади.