Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ривалдо мухлисларни Олимпиада ўйинларига келмасликка чақирди
"Барселона" ва "Бунёдкор" футбол клубларида тўп сурган машҳур бразилиялик футболчи Ривалдо Рио-де-Жанейрода 17 ёшли қиз ўлдириб кетилгандан кейин одамларни ушбу шаҳарда ўтадиган 2016 йилги Олимпиадага келмасликка чақирди.
Қиз ўғрилар томонидан уни тунаш пайтида ўлдириб кетилди.
Афсонавий футболчи, собиқ жаҳон чемпионининг айтишича, унинг ватанидаги жиноятчилик даражаси 4 йилликнинг бош спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этишга имкон бермайди.
"Риода жиноятчилар 17 ёшли қизни ўлдириб кетишди. Мамлакатдаги вазият борган сари ёмонлашиб бормоқда. Бразилияга ёки Риодаги Олимпиадага келмоқчи бўлганларга ўз уйларида қолишни тавсия қиламан. Бу ерда сизнинг ҳаётингиз хавф остида қолади. Мен ҳали соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар ва сиёсий тартибсизлик ҳақида гапирмаяпман. Бизнинг давлатда юз бераётган расвогарчиликни эплаш фақатгина Тангрининг қўлида", деб ёзди Ривалдо Instagram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024