Жаҳон | 12:33 / 09.05.2016
27864
1 дақиқада ўқилади

Москвада Ғалаба паради бошланди

Москва шаҳридаги Қизил майдонда Ғалабанинг 71 йиллиги байрами муносабати билан ҳарбий парад бошланди.

Парадда Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев иштирок этишмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан уюштирилган парад бу йил 10 минг ҳарбий, 135та ҳарбий машина, 71та учиш қурилмалари иштирокида ўтмоқда.

Ҳарбий парадни Россия қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Олег Салюков бошқармоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид