Жамият | 23:30 / 09.05.2016
38979
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда санъаткорлар иштирокидаги “Менинг Тошкентим” акцияси ўтказилди

8 май куни Тошкентда “Мой Ташкент” (“Менинг Тошкентим”) мюзиклининг премьераси олдидан эстрада хонандалари ва актёрлари иштирокида акция ўтказилди. Иштирокчилар икки қаватли автобусларда (Double decker) шаҳримизнинг энг машҳур масканларига ташриф буюришди. Пойтахт бўйлаб саёҳат чоғида “Шаҳидлар хотираси” мажмуаси, “Минор” ва “Ҳазрати Имом” масжидлари зиёрат қилинди.

Зиёратдан сўнг, “Гулсарой” турар-жой мажмуасининг очиқ майдонида кичик шоу-тадбири ташкил этилди.

“Тошкент бўйлаб юлдузлар флешмоби”да Озодбек Назарбеков, Мансур Тошматов, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, “ВИА Шарқ” гуруҳи, Фотима Режаметова каби кўплаб санъаткорлар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, “Менинг Тошкентим” - бу янги турдаги мусиқали шоу бўлиб, жонли ижро имкониятлари, ёрқин декорациялар, актёрлик маҳорати ва муаллифлик ёндошувини тарғиб этишга қаратилган.

Мавзуга оид