Жамият | 18:25 / 10.05.2016
16139
1 дақиқада ўқилади
Ева Мендес ва Райан Гослинг оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
Ҳолливуд актёрлари Ева Мендес ва Райан Гослинг оиласида иккинчи қиз дунёга келди. Бу ҳақда People хабар қилди.
Маълумотларга кўра, қизалоқ 29 апрель куни Санта-Моникада (Калифорния, АҚШ) туғилган. Уни Амада Ли Гослинг деб аташди.
Актёрларнинг биринчи қизининг исми Эсмеральда Амада. 2014 йилда Мендес Амада – бувисининг исми эканини айтганди.
Актёрларнинг вакиллари воқеага изоҳ беришмади.
Мендес ва Гослинг 2011 йилдан буён учрашишни бошлаганди. Улар “Қарағай остидаги жой” фильмини суратга олиш вақтида танишиб қолишган.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди
08:50 / 12.04.2024
Собиқ спортчи ва Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон вафот этди
15:31 / 16.03.2024