Жамият | 20:27 / 10.05.2016
12493
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик аёл 72 ёшида илк фарзандини дунёга келтирди

Ҳиндистон фуқароси бўлган Далжиндер Каур исмли аёл 72 ёшида илк марта она бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар тарқатган

Нашрнинг ёзишича, Харьян штатида яшовчи бу аёл 46 йил олдин турмушга чиққанди. У 2 йиллик даволаниш курсларидан кейин 19 апрель куни туғруқни бошдан кечирган. Бу воқеа эндигина матбуот вакилларига маълум бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Махендра Сингҳ Гиллнинг ёши 79да.

2 кг вазнда туғилган чақалоққа Армаан исмини қўйишган. Унинг аҳволи барқарорлиги айтилган.

Аёл сунъий уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўлган.

Унга орзуси амалга ошишида Ҳисар шаҳридаги тиббиёт марказларидан бири National Fertility and Test Tube клиникасида ёрдам кўрсатишган.

Қайд этилишича, бу клиникада бунга ўхшаш воқеа аввал ҳам содир бўлган. 2006 йили бу клиникада 70 ёшли мижоз туғруқни бошдан кечирган, 2008 йили эса 66 ёшли аёл она бўлган.

Маълум қилинишича, Каур хонимнинг ҳомиладор бўлиши учинчи уринишдан кейин амалга ошган.