Спорт | 16:35 / 14.05.2016
14593
2 дақиқада ўқилади

“Пахтакор”да  айни пайтдаги энг қиммат футболчилар рейтинги эълон қилинди

transfermarkt.de сайти томонидан нархлар асосида Тошкентдаги “Пахтакор” жамоасининг энг қиммат футболчилари рейтинги маълум қилинди.

1. Игор Сергеев – 1,8 млн.евро


Нафақат “Пахтакор”нинг, балки Ўзбекистон чемпионатининг ҳам энг қимматбаҳо ўзбекистонлик футболчиси Сергеев бўлиб, нархи охирги 1 йил ичида 6 баробарга ўсган. 

2. Жамшид Искандеров – 500 минг евро


Жамшид Искандеров жамоанинг энг қиммат футболчиларидан бўлиб турибди. Трансфермаркет 22 ёшли ярим ҳимоячини ярим “лимон”га баҳолади.

3. Владимир Козак – 450 минг евро


16 ёшидаёқ “Пахтакор”да дебют қилган Козак айни пайтда 23 ёшда бўлса ҳам, анча тажрибага эга бўлиб, ҳозирча жамоанинг учинчи қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди.

4. Станислав Андреев – 400 минг евро


Терма жамоа мухлислари  “суюкли”сининг нархи 400 минг еврони ташкил этмоқда.

5. Давронбек Хошимов – 350 минг евро


23 ёшли ҳимоячи Давронбек Хошимов ҳам 350 минг еврога баҳоланган.

6. Камолиддин Тожиев – 350 минг евро


“Шерлар” сардори,  “Пахтакор” таркибидаги энг тажрибали, 33 ёшли фахрий футболчи ҳисобланадиган Камолиддин Тожиев учун 350 минг евролик нарх қўйилган.

7. Жавоҳир Соҳибов – 300 минг евро


21 ёшли ярим ҳимоячи сайт томонидан 300 минг еврога баҳоланган.