Жамият | 11:22 / 15.05.2016
11021
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда «уч ғилдиракли» автобусни пайқашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида яшовчи киши кўчалардан бирида битта ғилдираги йўқ ҳолда ҳаракатланаётган йўловчи автобусини видеотасвирга олди.

Қайд этилишича, бу ҳодиса «Отделение Кирова» тумани ҳудудида рўй берган. Видео Instagram тармоғига жойлаштирилган.

Унда кўриш мумкинки, транспорт воситаси олдинги қисмидаги чап ғилдирагисиз ҳаракатланган. Шина катта босим туфайли ёрилиб кетгани тахмин қилинган.

Ҳайдовчи эса захира шинаси бўлмагани сабабли 3 ғилдирак билан секин ҳаракатланиб боради.