Фан-техника | 10:25 / 18.05.2016
11008
4 дақиқада ўқилади

LG OLED телевизорлари— энг яхши танлов?

Бугунги кун оиласида Телевизор – бу меҳмонхона тўридан жой олган, кўнгилочиш, ҳордиқ чиқариш ва ҳатто билим олиш манбаи ҳам десак хато қилмаймиз. Ахборот манбалари орасида айнан телевизион дастурлар, фильмлар ва сериаллар етакчи аҳамият касб этиши фикримиз исботи бўла олади.

Телевизор инсон кундалик ҳаётига шунчалик чуқур кириб келган экан, унинг жиддий талаб ва меъёрларга жавоб бериши мақсадга мувофиқ бўлур эди. Шу боисдан ҳам, телевизор танлашда LG OLED технологиясига эътибор қаратиш, у билан танишиб чиқиш фойдадан холи бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, OLED технологияси пайдо бўлганидан бери жиддий тарзда такомиллаштирилди. Унинг моҳияти тасвирни акс эттирадиган органик ёруғлик диодлари имконияти билан изоҳланади. Улар, ёруғлик электр импульсларини генерация қилиши натижасида экрандаги тасвирнинг ёрқин ва тиниқ бўлишини таъминлайди.

LG компанияси ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи бўлиб, OLED технологиясидан фойдалана бошлади, вақт ўтиши билан уни ривожлантириб, ўзининг WRGB технологиясини патентлашга муваффақ бўлди. Компания, мавжуд ранглар пиксели (қизил, кўк ва яшил)га яна битта — оқтусли субпикселни қўша олди. Бу ўз навбатида турли ранг тусларига эришиш ва экрандаги тасвирнинг янада аниқ, тиниқ, рангга бой ва ҳақиқатга яқин бўлишини таъминлади.

Такомиллаштирилган OLED технологияси акс эттирилаётган ранг туслари ва тонларнинг улкан ҳажмини яратади. Мисол учун, LG OLED TVсидаги қора ранг ҳам бир неча ўнлаб тусга эгалиги боис экранда қорарангнинг бой ва тиниқ акси намоён бўлади. Бундан ташқари, OLED негизидаги телевизор тежамкор бўлиб, ишлашда катта электр сарфи талаб этмайди. LCD моделлари борасида эса, бундай дея олмаймиз, албатта.

Унинг турли тасвирларни жуда тез акс эттириши сабаб, энг тезкор спорт ўйинлари ва кинокартиналар саҳналарини ҳам кристалл-аниқликда кўришингиз мумкин бўлади. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, OLED дисплейлари, бошқа технологиялар асосида ишлайдиган моделларга қараганда анча юпқалиги билан ҳам ажралиб туради. Унинг қалинлиги бир неча миллиметр бўлиб, телевизорнинг эстетик ташқи кўриниши ва енгиллигини таъминлайди.

LG OLED телевизорлари моделлари қатори кенг. Унинг эгилган ва ясси экранли турлари харидорлар эътиборига ҳавола этилади. Эгилган экранли телевизор инсон кўзининг шаклини аниқ, аммо катта ўлчамда такрорлайди. Шу билан, тасвир томошабинга ўзгаришсиз, тўлиқ ранглар меъёрида етказилади. Ёруғлик сигнали барча пикселларга бир хил тарқалиши сабаб, дисплей сифатли тасвирга бойиб, кенг кўриш бурчаги ҳосил бўлиши сабабли, OLED телевизорларини ҳар қандай бурчакдан томоша қилишингиз мумкин, сиз ҳар қандай кичик детални ҳам илғай оласиз.

Замонавий LG OLED телевизорлари ўта аниқликдаги 4K (3840 x 2160 пиксель) ўлчамли бўлиб, бу тасвирнинг ўта ҳақиқатга яқинлигини таъминлайди. Тиниқ тасвирга ҳамоҳанг равишда жаҳоннинг аудиотизимлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи harman/kardon динамиклари акс эттирадиган ажойиб товуш кишига ўзгача кўтаринкилик бағишлайди. 3D-тасвирларнинг 4 марта кучайтирилиши картинадаги объектлар ва жиҳозлар ёнингизда тургандек тасаввур уйғотади. Такомиллашган webOS 2.0. операцион тизими турли қизиқарли иловаларга йўл очади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид