Motorola Moto G смартфонининг янги авлодини намойиш этди
Американинг Motorola компанияси Ҳиндистонда ўтказган матбуот анжуманида Moto G смартфонининг тўртинчи авлодини омма эътиборига ҳавола этди. Янгиланган телефон қаторига 3та модель киритилди: "оддий" Moto G, такомиллаштирилган Moto G Plus ва бирмунча арзонроқ Moto G Play. Улар Бразилия ва Ҳиндистонда аллақачон сотила бошланган.
Айтиш жоизки, Moto G ва Moto G Plus кўрсаткичлари бир-бирига жуда ўхшаш. Иккала қурилма ҳам 1080р ўлчамли 5,5 дюймли экранга, Snapdragon 617 процессори ва Adreno 405 графикаси, 3000 мА*с аккумулятор ҳамда 2 дан 4 гигабайтгача оператив хотирага эга.
Мотороланинг янги маҳсулотлари Android (Marshmallow) операцион тизимида ишлайди, аммо унинг интерфейсига Moto Display ва Moto Actions каби бирмунча ўзгартиришлар киритилган. Уларга ўрнатилган хотиралар ҳажми моделига қараб, 16, 32 ёки 64 ГБни ташкил этади.
Moto G Plus "оддий" моделдан иккита функцияси билан фарқ қилади: уйга қайтиш нуқтасига жойланган бармоқ изларини скан қилиш ускунаси ва бирмунча сифатлироқ камераси билан фарқланади. Агар Moto Gга 13 мегапикселли фотосенсор ўрнатилса, Plus модели 16 мплик камерага эга бўлади. Бундан ташқари, у лазерли ва фазавий автофокусли бўлади.
Moto G 2016 оиласининг учинчи арзон вакили бу Moto G Play ҳисобланади. У 720р ўлчамли 5 дюймли экранга эга соддалашган моделдир. У бирмунча соддароқ Snapdragon 410 процессори, 2 Гблик оператив хотира ва 8 мпли камерага эга бўлади. Унинг флеш-хотираси 8 ёки 16 Гб билан чекланади.
Янги смартфонлар савдоси Буюк Британияда июнь ойида бошланади. Moto G 169 фунт, Plus эса 199 фунтдан сотилади. G Playнинг савдога чиқиши муддати минтақага қараб ўзгаради. Умуман, у ҳам ёз мавсумида дилерларга етказиб берила бошланади.