Спорт | 22:21 / 21.05.2016
7361
1 дақиқада ўқилади

Хоккей бўйича Россия термаси жаҳон чемпионатининг яримфиналидан чиқиб кетди

Хоккей бўйича Финляндия терма жамоаси 2016 йилги жаҳон чемпионатининг яримфиналида мусобақа мезбони Россия термасини 3:1 ҳисобда мағлуб этди. Россия сафида Сергей Широков, Филяндия сафида эса 17 ёшли Себастьян Ахо 2 та, Юсси Йокинен биттадан шайба киритганлар.

Шу тариқа финлар финалга чиқишди. Улар финалда Канада-АҚШ жуфтлиги ғолиби билан учрашишади. Учрашув 22 майда бўлиб ўтади. Россия эса шу жуфтликда мағлуб бўлган жамоа билан 3-ўрин учун кураш олиб боради.

ЖЧ-2016. Яримфинал
Финляндия – Россия – 3:1 (0:1, 3:0, 0:0)

0:1 – Широков (Телегин, Марченко) – 02:52.
1:1 – Ахо (Гранлунд, Линделль) – 25:34 (5x4).
2:1 – Йокинен (Лайне) – 35:50.
3:1 – Ахо (Коскиранта, Койву) – 38:15 (5x4).