Ўзбекистон | 21:13 / 23.05.2016
12437
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 23 май куни Оқсаройда мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Президенти ва Хитой ТИВ раҳбари ШҲТ доирасидаги тадбирлар ҳамда ХХР Раисининг давлат ташрифини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти 23 май куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон мамлакатлар ўртасида барча йўналишлардаги барқарор ва ишончли ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларда Хитойнинг иштироки ва Ўзбекистон-Хитойнинг ўзаро ҳамкорлигига доир бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга бўлажак давлат ташрифи ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Хитой ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўплаган. 2015 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Хитой инвестицияси ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошди. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган 651 корхона фаолият кўрсатмоқда, бир қанча муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилган.