Ўзбекистон | 23:15 / 23.05.2016
26898
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Чорвоқ йўналиши бўйича шинам автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Эндиликда Тошкентдан Чорвоққа етиб олиш осонлашди. Қўйлиқ бозоридаги сўнгги бекатдан ҳар куни Тошкент – Чорвоқ йўналиши бўйича шинам сайёҳлик автобуси ҳаракатланмоқда, деб хабар берди Nuz.uz нашри.

Orzu Trans компанияси шу кунларда Тошкент – Чорвоқ йўналиши бўйича автобус ҳаракатини йўлга қўйди. Автобус ҳар куни уч марта қатновни амалга оширади. Автобус Тошкентдан соат 8:30, 14:00 ва 18:00 да, Чорвоқдан Тошкентга эса соат 6:00, 11:00 ва 16:00 да йўлга тушади.

Чипта нархи бир томонга киши бошига 6 минг сўмни ташкил қилади. Компания бу пулга кондиционер билан жиҳозланган 50 кишилик шинам автобус тақдим қилади. 

Ҳайдовчиларнинг айтишича, рейс ҳозирча янги бўлиб, автобуслар ярмига тўлган ҳолда ҳаракатланмоқда. Бироқ ёз мавсуми бошлангач вазият ижобий томонга ўзгаради. Ҳойнаҳой, кўпчилик хусусий енгил автомобиллар ўрнига шинам ва хавфсиз транспортда ҳаракатланишни афзал кўришади.