Фан-техника | 22:50 / 30.05.2016
5275
2 дақиқада ўқилади

Смартфонларни бошқариш учун "таблетка" кўринишидаги қурилма намойиш этилди

Fingertips Lab стартапи смартфонларни бошқариш учун мўлжалланган ноёб қурилмани намойиш этди. Янгилик атрофи айланувчи узукдан иборат катта тугмадан иборат бўлиб, овоз орқали бошқариш учун ўрнатилган акселерометр ва микрофондан ташкил топган. Бу қурилма смартфонларни дисплейга қарамасдан бошқариш имкониятини беради.

Таблетка кўринишидаги гаджет O6 номини олди. Уни қўлда билакузук каби ёки магнит клипслар ёрдамида кийимларда ва автомобилнинг рулида тақса бўлади. Аксессуарни овоз, қурилмага ўрнатилган ғилдиракча, навигация учун тўрт клавишалар ва ўрнатилган акселерометрлар ёрдамида бошқарилади. O6 телефонларга Bluetooth ёрдамида уланади. Қурилма орқали почтани эшитиш, хабарларга жавоб бериш, қўнғироқ қилиш ёки мусиқа танлаш мумкин. Ўрнатилган аккумулятор қувват олмасдан 10 кунгача ишлай олади.

Ҳозирги кунда O6 iPhone ва iPad билан ишлай олади, аммо лойиҳа муаллифлари Android смартфонлари билан ҳам ишлаш имкониятини киритишни режалаштиришмоқда.

O6 қурилмасини ишлаб чиқариш учун Fingertips Lab стартапи Kickstarter платформасида маблағ йиғишмоқда. Агар компания етарли маблағни йиға олса, қурилма сотувга 149 доллар нархида сотувга чиқади.