Жаҳон | 23:12 / 05.06.2016
13516
1 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкачи самолёти навбатдаги марта Россия чегарасига яқинлашди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135V разведкачи самолёти 5 июнда Россиянинг Калининград чегарасида пайқалди. Бу ҳақда ҳарбий авиациянинг ҳаракатланишини кузатувчи ғарб авиация порталлари маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.  

Порталлар маълумотларига кўра, разведкачи самолёт АҚШнинг Буюк Британиядаги Милденхолл авиабазасидан ҳавога кўтарилган. У Болтиқ денгизининг жанубий қисмида топшириқ бажармоқда. Самолётнинг борт рақами 64-14844, чақирув сигнали TROG34.

Охирги 3 ҳафта ичида АҚШнинг RC-135 самолётлари Россия чегараларига 14 марта яқинлашди.

22 май куни Россия ҳаво ҳужумига қарши тизимлари Россия чегараси яқинида Япон денгизида ҳаво разведкасини амалга ошираётган RC-135 самолётини аниқлаганди. АҚШ самолёти ўчирилган транспондер билан учган ва фуқаролик авиацияси ишлатадиган баландликдан фойдаланган.