Фан-техника | 22:18 / 07.06.2016
7957
1 дақиқада ўқилади

iPhone 6s ананас ичида 30 метрлик баландликдан ташланди

GizmoSlip’нинг YouTube-каналида iPhone смартфонининг антиқа краш-тести видеоси пайдо бўлди. 

Ролик муаллифлари ананас қурилмани катта баландликдан ташланганда қанчалик ҳимоялай олишини аниқлашга қарор қилишган. Синалувчи қурилма сифатида "пушти олтин" рангидаги iPhone 6s танланди.

Тажрибачилар ананасда тешик ўйиб, унинг ичига айфонни солиб, баланд бинонинг устига чиқишган.

"Смартфонли" ананас 30 метр баландликдан ташлангандан кейин, ананас майда бўлакларга парчаланиб кетган, телефоннинг эса экрани дарз кетган. Роликда бундай "парвоздан" кейин смартфон ишчи ҳолатда қолгани намойиш қилинган.  

Аввалроқ SquareTrade компанияси янги iPhone SE смартфонини бардошликка синаганди. Аниқланишича, қурилма қалинроқ корпусга эга бўлганига қарамасдан, эгилишга синовларда ўзини яхши намоён қила олмаган.