Жаҳон | 16:23 / 08.06.2016
11024
1 дақиқада ўқилади
Парвоз вақтида АҚШнинг иккита F-16 қирувчи самолёти тўқнашиб кетди
АҚШ ҲҲКга қарашли иккита F-16 қирувчи самолёти ҳавода тўқнашиб кетди. Washington Times нашрининг 8 июль куни берган хабарига кўра, воқеа АҚШнинг Жоржия штатида, тунги назорат вақтида содир бўлган.
Жанубий Каролина миллий ҳаво гвардиясининг хабар беришича, самолётлар Жефферсон округи осмонида тўқнашиб кетган. Учувчилар катапульта қилишга улгуришган. "Бир учувчи воқеадан сўнг дарров топилган. Иккинчисини эса излаш ишлари давом эттирилмоқда, - деди Америка нашри. – Иккала учувчининг ҳам аҳволи яхши".
Қирувчи самолётларнинг бўлаклари ҳали топилмаган. Миллий ҳаво гвардияси қидирув ишларига Жоржия штати ҳукуматидан ёрдам сўраган.