Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Stockmann кийим-кечак ритейлери Финляндияда ишчилари сонини қисқартириши мумкин
Финляндиянинг Stockmann кийим-кечак ритейлери Финляндияда деярли 400 ишчи сонини қисқартириши мумкин. Бу ҳақда компания хабарида айтилмоқда.
Концерн ҳисоб-китобларига кўра, "қисқартиришга 380 киши учраши мумкин". Yle телекомпанияси маълум қилишича, ходимлар 2016 йил кузида истеъфога чиқариш, ходимларни пенсияга чиқариш ва вақтинчалик меҳнат шартномаларини узайтирмаслик йўли билан қисқартирилади. Компания шу тариқа ўзининг тежамкорлик дастурини амалга оширади, компания унга кўра сарф-харажатларни йилига 20 млн еврога қисқартирмоқчи.
2015 йил охирига кўра, компания ходимлари сони 9,7 минг кишини ташкил қилган.
2015 йилда қисқартиришлар ҳақида компаниянинг савдоси ва даромадлари пасайиши ортида маълум қилинган.
Stockmann 16 та давлатда ишлайди.
Мавзуга оид
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин
15:36 / 15.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширади
22:25 / 24.11.2024