Жаҳон | 08:30 / 16.06.2016
8410
2 дақиқада ўқилади

Хитойда жалалар туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Хитойнинг Цзянси, Гуйчжоу, Хунань, Гуандун вилоятлари ва Гуанси-Чжуан мухтор туманида жалали ёмғирлар ва унинг оқибатида юзага келган тошқин ва кўчкилар оқибатида бир кун ичида 13 киши ҳалок бўлди, яна шунча одам бедарак йўқолди, деб эълон қилинган. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги маълум қилди. 

Цзянсида (Шарқий Хитой) 3 киши ҳалок бўлди, 21 минг киши эвакуация қилинди, улардан 10 минг нафари шошилинч ёрдамга муҳтож.

Хунанда (Марказий Хитой) дарёлар тошиб кетган, кўчки ва селлар қайд этилган. Хэншань уездида 3 киши кўчки тагида қолган уйда ҳалок бўлган. Лунхуэй уэздида 530 га яқин уй вайрон бўлган, 12 минг киши хавфсиз жойларга олиб чиқиб кетилган. Чжучжоу сув омбори ёрилиб кетган, сув омборини тиклаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда, аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Гуанси-Чжуан муҳтор туманида (Жанубий Хитой) бир киши тошқин оқибатида вайрон бўлган уйи остида ҳалок бўлган, яна икки киши кучли оқим билан олиб кетилган. 754 та турар-жой вайрон бўлган.

Цзиньпин уэздида 5 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши бедарак йўқолган.

Хитойнинг жанубий қисмидаги жалалар давом этмоқда ва жабрланган ҳудудларга шошилинч ёрдам – чодирлар, адёллар, ичимлик суви ташланмоқда.