Жамият | 13:50 / 17.06.2016
10292
2 дақиқада ўқилади

Ишёқмас, дангаса, бекорчилар мусобақаси

Одамлар нималарни ўйлаб топишмайди, дейсиз. Яқинда Жанубий Кореяда ғалати мусобақа ўтказилди. Сеулда Space Out мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчилари 90 дақиқа давомида ҳеч нарса қилишлари керак эмас эди. Асосий шартларга кўра, “ишёқмас, дангаса, бекорчилар” мобил телефондан фойдаланмасликлари, соатга қарамасликлари, ухламасликлари ва гаплашмасликлари керак эди. Ноодатий мусобақа Ичон Ханган боғида бўлиб ўтди. Унда 70га яқин киши иштирок этди. Иштирокчилардан кимдир ҳожатга чиқмоқчи ёки сув ичмоқчи бўлса, зарур ҳужжатни кўрсатиб, хакамга мурожжаат қилиши керак эди.

Бекорчилар чемпионатини ўтказиш ғояси кореялик рассом аёл Вупс Ян томонидан 2014 йилда илгари сурилган эди. Яннинг фикрича, бир вақтнинг ўзида кўп одам бекорчи бўлса, бу жараён бошқалар учун қизиқарли бўлиши мумкин. Рассомнинг айтишича, мусобақада иштирок этиш ниятида бўлган 2 мингга яқин киши ариза берган. Аммо у 70 кишини танлаб олди. Энг “яхши” дангаса деб рэпер Шин Нио-Сеоб тан олинди. У 90 дақиқа мабойнида скамейкада бамайлиҳотир ҳеч нарсага эътибор қаратмай ўтирди. Мусобақа якунида у уйда машқ қилганини тан олди.