Спорт | 09:36 / 18.06.2016
8234
1 дақиқада ўқилади
Колумбия Перуни ютиб, Америка Кубоги яримфиналига чиқди
Америка Кубогининг чоракфинал учрашувида Перу Колумбия билан учрашди. Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва мусобақа қоидасига кўра плей-офф мусобақасида қўшимча вақт кўзда тутилмагани сабабли, жамоалар пенальтилар сериясини бажаришга киришишди. Бу ерда колимбияликлар 4:2 ҳисобида ғолиб бўлишди.
Пенальтилар сериясининг ҳал қилувчи они перулик ҳимоячи Мигел Трауко ҳисоб Колумбия фойдасига 3:2 бўлаётганда дарвозани пойлай олмагани бўлди.
Яримфиналда колумбияликлар Мексика-Чили учрашуви ғолиби билан учрашадилар.
Америка Кубоги
Перу – Колумбия – 0:0 (2:4)