Спорт | 23:57 / 20.06.2016
7747
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг М6 телеканали Европа чемпионатидан “телепортация” уюштирди

Европа чемпионати доирасида ўтган Франция ва Швейцария учрашувидан олдин Франциянинг М6 телеканали студиядаги бир ходими ва майдондаги бошқа ходими ўртасида “телепортация” уюштирди. Бу ҳақда Aol ёзмоқда.

Бошловчи катта экранни хатлаб ўтиб, майдонда, ҳамкасби Карин Галлининг ёнида пайдо бўлди. Галли ростан ҳам учрашув жойида эди. Бу ҳақда у ўз твиттерида ёзиб қолдирган. Телеканал бу ишни қандай амалга оширган, бу ҳақда ҳеч нарса маълум қилмаган.