Жаҳон | 15:15 / 21.06.2016
19112
1 дақиқада ўқилади

Блумберг дунёнинг энг бахтли мамлакатини эълон қилди

Сингапур мамлакати Bloomberg агентлиги эълон қилган рейтингга кўра, дунёнинг энг бахтли давлати деб топилди. Ушбу рўйхатни тузишда, мамлакатлардаги инфляция даражаси ва ишсизликка оид рақамлари асос қилиб олинган. 

Унда Сингапур 2014 йил декабридан бери илк маротаба биринчи ўринни эгаллаган. Шаҳар-мамлакатдаги йиллик инфляция даражаси 1,4 фоизни ташкил этган бўлса, ишсизлик кўрсаткичи 1,9 фоизгача пасайган. У бу борада аввалги етакчи мамлакат Тайландни ортда қолдиришга муваффақ бўлган. Рўйхатнинг учинчи ўрнига Япония муносиб кўрилган.  

Жаҳоннинг 70 давлати орасида, рейтингга кўра, энг бахтсиз давлат сифатида Венесуэла қайд этилган. Бу давлат рекорд даражадаги инфляциядан азият чекмоқда.