Ўзбекистон | 17:37 / 21.06.2016
9964
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзо бўлиши шартлари маълум қилинди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг янги аъзолари, ташкилотнинг норматив ҳужжатларига сўзсиз қўшилишлари керак, деган ШҲТ собиқ бош котиби, сенатор Дмитрий Мезенцев. 

Маълумки, ШҲТнинг 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган юбилей саммитида Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо бўлишига оид меморандумлар имзоланиши кутиляпти. Бу қарор ШҲТнинг ўтган йили Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги анжуманида қабул қилинган эди. 

Мезенцевнинг қайд этишича, Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг 32та норматив ҳужжатига сўзсиз қўшилсагина, ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўла олади. Уларнинг айримлари, миллий қонун мақомига ҳам эга. Шу боис, сенаторнинг айтишича, ушбу икки давлатнинг ташкилот тузилмасига қўшилишида мазкур ҳолат муҳим аҳамиятга эга.