Light | 10:52 / 21.06.2016
66219
7 дақиқада ўқилади

Мурод Назаров: "Ҳаётим пойдеворини ёшликдан қурганман"

Азалдан эл орасида “Ўзбек халқи-бунёдкор халқ”, деган гап юради. Бу бежиз эмас. Сабаби, соҳибқирон Амир Темурнинг биргина сўзлари бор: “Агар бизнинг шон-шуҳратимизга шубҳалансангиз, биз қурган иморатларга боқинг”.

Ҳақиқатан ҳам ўзбек халқи бунёдкор, яратувчи халқ. Бугун биз мана шу фазилат билан дунё ҳамжамияти олдида бемалол фахрлансак арзийди. Сабаби, бугун Ўзбекистонда қурилаётган иморатлар, қад кўтараётган бинолар кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Айнан мана шу жараёнда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган компаниялардан бири бўлмиш “Murad Buildings” бугун ўзининг кенг кўламдаги ишлари билан кўпичликнинг ҳавасини келтирмоқда. Бугунги меҳмонимиз мана шу компания раҳбари Мурод Назаров. 

-    Айни пайтда жуда кўп лойиҳалар устида иш олиб бораётганингизга қарамай, бизга вақт ажратиб таҳририятимизга ташриф буюрганингиздан жуда ҳам хурсандмиз. 

-    Сизга ҳам таклиф учун катта раҳмат айтаман. Ҳақиқатан ишлар жуда кўп бўлади. Лекин тажрибамиз, маслаҳатларимизни ёшларга улашиш - бизнинг бурчимиз. 

-    Жуда кўпчилик учун қизиқ бўлган “Murad Buildings” компаниясининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб берсангиз... 

-    Раҳмат. Аслида жуда мақтаб юбордингиз. “Murad Buildings” компаниясининг ташкил этилганига салкам икки йил бўлди. Лекин бунинг орқасида йигирма йиллик тажриба ётибди. Аслида, ёшликда ҳаваскор сифатида қурилиш ишларига қизиқиб, бу билан бевосита шуғулланиб, уйда бувамга ёрдам бериб, саккиз ёшимда қўлларимни кесиб қонатиб, шу билан завқланиб юрганман. Биринчи уйимни 14 ёшда қуришимга тўғри келган. Отам билан бирга бир уй қурилишини бошлаган эдик.

Отамнинг вафотидан кейин шу уй қурилишини якунлаб қўйишга аҳд қилдим. Чунки, меҳр билан бошланган ишни охиригача тугатмаса яхши бўлмайди, дейишади. Шундай қилиб, 14 ёшимда биринчи уйимни қурганман. Ўзимга қизиқ бўлгани учун усталарга ёрдам бериш, чарчаган пайтларда уларни қизиқ воқеаларни сўзлаб берган ҳолда руҳлантириб, уйнинг томларини ёпиш, ғиштларини қуйиш ишларини ҳам ўзим бажарганман.

Уй тайёр бўлгач, у ерга яшаш учун кўчиб ўтдик. Ўша уйга кўчиб ўтганимиздан кейин мен Японияга гранд асосида ўқишга кирдим. Укам президент томонидан таъсис этилган Умид фонди орқали  Англияга ўқишга кетгач, онам “Энди қандай яшайман. Кўчиб келишга келдик, энди нима бўлади”, дея ёлғиз қолишдан қўрқиб турган пайтларида элчихонадан чиройли бир таклиф тушган. Сўнг шу таклиф асосида уйни сотиб юборганмиз. Қайтиб келганимиздан сўнг эса Японияда зўр-зўр қурилган уйларни кўрмаганманми, бу уйлар ўзимга ёқмай қолди. Унданам зўрини қургим келиб қолди. Аслида, бу одатнинг қурувчиларда борлиги табиий ҳол. Қурувчига иш жараёнида янги ғоялар келиб қоладида, "Бўлди, буни қурмайман" дейди. Ёки уйни қуриб бўлганидан сўнг янги, янада яхшироқ ғоялар келиб қолиши мумкин.

Шундай қилиб, уйни сотганимиздан сўнг яна бир уй қурдик. Меҳр билан қурганимиз учунми, уй яхши чиққанидан сўнг, кўчиб ўтдик. 2000-йилларда яхши уйлар жуда кам қурилгани учунми, “Уйингизни сотасизми?", "Мабодо уйингизни сотмайсизларми?”, дея сўраб келувчилар кўп бўларди. Харидорларнинг бири яхши таклиф билдиргач, уйни сотиб юбордик. Ўша пайтларда шаҳримизда ободончилик ишлари давом этиб, кичик ҳалқа йўллари қурилаётган, шаҳар марказида янги уйлар қурилиши арафаси эди. Шаҳар ҳокими чақириб, “Анча тажрибангиз бор экан. Сизга жой ажратиб берамиз, мана шу ерларни чиройли, обод қилсангиз бўлди”, дея таклиф берган. Савол-жавоблардан сўнг балки фикрларимиз маъқул келибми, ўша бегиланган ернинг маълум қисмини ажратиб, қарор чиқариб берган. Ҳозирги “Авалон” бизнес марказимизнинг яратиш тарихи шундай бўлган. 

-     Ўзингиз айтиб ўтдингиз. Дастлабки, бизнесга бўлган қизиқишингиз 14 ёшингизда бошланган экан. Ҳозир ана шу йўлларда топган яқинларингиз, бизнесда орттирган дўстларингиз ва қариндошларингиз билан бирга ишлаш муносабатига қандай қарайсиз? 

-    Бу ҳақда жуда кўпчилик савол беради. Мен эса тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу ерда қариндошми ёки бошқа миллатми бунинг аҳамияти йўқ. Бизнес ишида кўрсатган шижоати, қадриятлари, унинг дунёқарашларига эътибор берган ҳолда ўз гуруҳимизни йиғишимиз керак. Чунки қариндош бўладими, бегона бўладими, мен келажакда кўрган тасаввурларимни у ҳам кўра олса, ўз ҳиссамни қўшаман, мана шу ғоя  мени завқлантиради, деб бор шижояти билан киришса, фарқи йўқ, бирга ишлашга ҳаракат қиламиз.  

-    Иш бор жойда камчилик бор. Жазолаш керак бўлган пайтларда-чи, ўз яқинингизга нисбатан қандай йўл тутасиз? 

-    Бирга иш бошлашдан аввал яхшилаб гаплашиб олиш керак. Рус миллатида “Дружба-дружбой, служба- службой” , яъни “Дўстлик ўз йўлига, хизмат ўз йўлига”, деган бир мақол бор.  Қариндош бўлгандан кейин фақат ишхонада, керак пайтда жазоланади. Керак бўлганда ноқулай вазиятларда келишиб, гаплашилади. Лекин керак бўлганда хоҳ дўст бўлсин ёки қариндош, даврада ҳурматини қилиб, яхши салом-алик қилинади. 

-    Демак хулоса шу бўляптики, бизнесда ишонч эмас, профессонализм биринчи ўринда туради, шундайми?  

-    Албатта. Бизнесга илк қадам қўйган ёшлар аввалига бу ишни профессионаллар билан бошлашга ҳайиқади. Бир гап гапирса ёки савол берса профессоналлар мот қилиб қўядида. Шунинг учун уни илк жараёнларда қўллаб-қувватловчилар яқинлари бўлади. Келажакда ҳам профессионаллар билан ишлай бошлаган тақдирда ҳам, яқинларнинг ҳурматини ҳар доим жойига қўйиб қўйиш керак.  

-    Мурод Назаров маркетинг йўналишида эътибор берадиган асосий жиҳатлар?   

-    Маркетинг биз учун жуда у даражада глабал тушунча эмас. Зўр маҳсулот чиқарган билан уни етказиб бера олмасангиз, сизнинг маҳсулотингизга муҳтож бўлган қанча одам сизни топа олмай, айланиб юрган бўлиш мумкин.  

Қизиқарли суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Суҳбатни Хуршид Далиев олиб борди. 
Интервьюни суратга олишда яқиндан ёрдам берган SalomMedia студиясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 

Мавзуга оид