Жаҳон | 00:00 / 21.06.2016
15141
1 дақиқада ўқилади

Россия бош штаби: Сурия бўйича сабр АҚШдамас, бизда тугамоқда

Сурия ихтилофи бўйича сабр АҚШда эмас, Россияда тугамоқда, деб айтди Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Суриядаги вазият бўйича сабр америкаликларда эмас, бизда тугамоқда. Биз Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва миллий ярашувни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларимиз ва келишувларни бажармоқдамиз. Америка томонида эса улар назорати остидаги "мухолифат" билан доимо қандайдир "мураккабликлар" юз бермоқда", деб айтди Герасимов.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Сурия президенти Башар Асад тақдири масаласи бўйича АҚШнинг сабри тугаётгани ҳақидаги сўзларига жавобан сабрлироқ бўлишга чақирганди.