Ўзбекистон | 11:11 / 24.06.2016
27804
1 дақиқада ўқилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида ўтаётган мажлисда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этмоқда.

Музокараларда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандасига, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинмоқда. 

Суратлар муаллифи А. Ильясов ( jahonnews.uz )