Жаҳон | 18:16 / 25.06.2016
8757
2 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин: Хитой биртомонлама санкциялар сиёсатига қарши

Хитой куч ишлатиш ва куч билан таҳдид қилиш, енгил жазо чоралари қўллаш ва манфаатдор томон розилигисиз, бир томонлама ҳаракатларни амалга оширишга қарши чиқади. ХХР раиси Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган музокаралари якунига бағишланган матбуот анжуманида шундай баёнот берган. 

"Биз президент Путин билан бирга келган хулосамизга кўра, БМТ ХКнинг доимий аъзолари, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш кучлари сифатида Хитой ва Россия БМТ низомининг мақсад ва принциплари, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларини ҳимоя қилади. Бундан ташқари, глобал стратегик мувозанатни таъминлаш, барқарорлик ва халқаро адолатни қатъий равишда муҳофаза қилади", — деган Си Цзиньпин.

"Биз ҳар доим давлатлараро зиддиятлар, долзарб минтақавий муаммоларни сиёсий музокаралар, дўстона маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлганмиз", — деб таъкидлаган Хитой раиси.