Жаҳон | 00:30 / 26.06.2016
5142
1 дақиқада ўқилади

Сомалида жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 15 кишига ортди

“Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳининг жангарилари Сомали пойтахтидаги меҳмонхоналардан бирига қилган қуролли ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда полиция вакиллари хабар берган.

Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, қурбон бўлганлар орасида нафақат тинч аҳоли вакиллари, балки меҳмонхона қўриқчиси ва жангариларнинг ўзи ҳам киради.

«Айни дамда операция якунланган. Аммо биз меҳмонхонани тозалашда давом этяпмиз. Чунки жангарилар беркиниб олган бўлишлари мумкин», — деган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Аммо террорчилар вакилининг айтишича, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етади.

Фото: Reuters