Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM компанияси ўзи сузадиган сувости кемаси ишлаб чиқмоқчи
General Motors концерни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари буюртмасига асосан, янги авлод сув ости кемаларида қўллаш мумкин бўлган водород ёқилғиси ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб бормоқда. Мустақил бошқарув тизимига эга бўлган сув ости кемаси эса, GM ва Америка ҳарбийларининг илк қўшма лойиҳаси бўлади. Ҳозирча, унинг техник тафсилотлари эълон қилинмаяпти. Шуниси маълумки, GM ёқилғи ячейкаларига эга сувости кемаси 60 кун суза олади.

GM ёқилғи ячейкалари ўрнатилган намунавий кеманинг биринчи синови Мэриленд штати Кардерок ҳарбий денгиз кучлари базасида бўлиб ўтган. Ҳарбийлар, сувости кемасининг арзонлиги, ишончлилиги, самарадорлиги ва енгиллигини қайд этиб, келгусида ўзи сузадиган сув ости кемалари ишлаб чиқиш қоидаларини ўзгартириб юбориши мумкинлигини таъкидлашган.
Айтиш жоизки, GM концерни 2008 йилдан бери сувости кемалари устида иш олиб бораётган бўлса-да, у ҳануз биронта ҳам водородда юрадиган автомобиль ишлаб чиқармаган. Toyota (Mirai), Hyundai (ix35) ва Honda (Clarity) компаниялари эса, водород машиналарини серияли тарзда ишлаб чиқишни аллақачон йўлга қўйган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025