Спорт | 17:07 / 27.06.2016
9243
1 дақиқада ўқилади

Қозоқ курашчилари Олимпия ўйинлари олдидан қора увилдириқ билан боқилмоқда

Қозоғистоннинг юнон-рум кураши бўйича терма жамоаси, Рио олимпиадасидан аввал, ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. У, Олма-отадаги «Тау-Самал» қароргоҳида бўлиб ўтган, деб хабар қилмоқда Sports.kz.

Машғулотлар белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда ташкил этилган бўлса-да, нашрнинг ёзишича, унда спортчиларнинг таомига ҳам жиддий эътибор қаратилган. 

Хусусан, озуқавий қуввати ҳамда турли витамин ва минералларга бой бўлган  таомлардан ташқари, мева, қуруқ мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари, жумладан лосось балиғининг қора увилдириғи ҳам берилмоқда. 

Буларнинг бари ўз навбатида, Рио Олимпиадасида ижобий натижаларни қўлга киритишга ёрдам бериши керак.