Ўзбекистон | 11:17 / 27.06.2016
32379
1 дақиқада ўқилади

ОТМларига ҳужжат топшириш вақтига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон ҳукумати 16 июндаги қарор билан мамлакат олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш вақтини ўзгартирди. Ушбу ўзгариш 2017 йилдан кучга киради. Бу ҳақда Lex.uz сайтида маълумот келтирилган.

Янги қарорга мувофиқ қабул комиссияларига абитуриентлар томонидан тақдим этилган аризалар 20 июндан 20 июлгача эмас, балки 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Давлат консерваториясида эса ушбу муддат 15 июндан 10 июлгача қилиб белгиланди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш вақти — 10 июль санаси ўзгартирилиб, унинг муддати 5 июль этиб белгиланди.

 

Фото: Темур Мамадаминов / УзА