Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон кимошди савдосида дунёдаги энг йирик олмос сотилади
Заргарлик сифатига эга, дунёдаги энг йирик қимматбаҳо тош - теннис катталигидек олмос 29 июнда Лондондаги Sotheby's кимошди савдо уйида сотувга қўйилади, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Lesedi la Rona («Бизнинг нур») номли олмоснинг ёши 3 млрд йилга тенглиги айтилмоқда. Унинг вазни 1100 карат (220 грамм)дан бироз кўпроқдир.
«Бундан аввал, вазни ва сифати билан айни олмосга ўхшаш қимматбаҳо, нодир тош очиқ кимошди савдосига қўйилмаган эди», — дея ҳикоя қилган Sotheby's савдо уйининг заргарлик бўлими бошлиғи Дэвид Беннет.
Унинг сўзларига кўра, олмос ўта шаффофлиги ва тиниқлиги билан ажралиб туради.
Дастлабки тахминларга кўра, минерал бирикма 70 млн доллардан ошиқроққа сотилиши мумкин.
Мазкур ноёб тош 2015 йил ноябрь ойида Канада тоғ-кон компаниясининг Ботсванадаги конида топилган эди.
Қайд этилишича, 1905 йили Африкада топилган «Куллинан» номли олмос, топилган вақтида 3100 карат бўлган. Бироқ, унда ёриқлар бўлгани сабаб минерал тош 9га бўлинган эди. Айни вақтда улар, Британия қироллари тақинчоқларига жило бериб туради.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025