Спорт | 12:26 / 30.06.2016
26246
4 дақиқада ўқилади

Майк Тайсон 50 ёшда

Жаҳондаги профессионал боксчилардан бири америкалик оғир вазнли афсонавий боксчи Майк Тайсон бугун 50 ёшни қаршилади. Тайсон исми анчадан бери бокс олами рамзига айланган. Боксни умуман тушунмайдиган, томоша қилмайдиган инсондан қайси боксчини биласиз, деб сўрашса, у иккиланмай Майк Тайсон номини тилга олади.

Одамлар Тайсонни барчасига ўз меҳнати орқасидан эришгани учун ҳурмат қилишади. У отасиз ўсди, уйдан чиқиб кетганида хали ёш бола эди. Онаси унга доим ҳам эътибор беравермасди, шу боис Майк ёшлигиданоқ барчасига ўзи эришишга интилди.

Ёш жиноятчиларни ўқитадиган махсус мактабда таълим олиб юрган кезларида жисмоний тарбия ўқитувчиси сабаб бокс билан яқиндан танишди. Майкдаги эрта уйғонган боксчилик истеъдоди уни мураббий Кас д'Амато билан таништирди. Мураббий ундан машҳур боксчи пайдо қилди.

У катта рингдаги биринчи учрашувини биринчи раундидаёқ ғалаба қозонди. Шу тариқа истеъдони тинимсиз ошириб борди ва 1986 йилда, яъни 21 ёшида супероғир вазн тоифасида энг ёш жаҳон чемпиони бўлди. Ўшанда у Тревор Бербикни иккинчи раунддаёқ техник мағлубиятга учратган эди.

Майк Тайсон журналист ва фотомухбирлар диққат марказида. Июль, 2012 йил.

Майк Тайсон Питер Макнилига қарши жангда. Август, 1995 йил.

Кевин Макбрайдга қарши. Июнь 2005 йил. 

Брайн Нильсеннинг нокдаунга учраши. Октябрь 2001 йил.

Питер Макнили билан ўтган жангдан кейин, промоутер Дон Кинг билан бирга. Август, 1995 йил.

Дэнни Уильямс билан жанг вақтида. Июль, 2004 йил.

Британиялик боксчи Дэнни Уильямс билан кечган жангнинг бошида Майк Тайсоннинг қўли баланд кела бошлади. Аммо у тўртинчи раундда нокаутга учради. Июль, 2004 йил.

Майк Тайсон Беверли-Хиллзда. Июнь, 2001 йил.



“Кабутарлар – менинг болаларим”, - деган эди Майк Тайсон. Айнан мана шу қушларни боқиш боксчининг хоббиси бўлган. Ноябрь, 2005 йил.

Майк Тайсон учинчи рафиқаси Лакией Спайсер ва қизи билан. Ноябрь, 2009 йил.

“Милуоки Брюэрс” ва “Питтсбург Пайрэтс” жамоалари ўртасида кечадиган баҳсни очиб бериш. Апрель, 2014 йил.

Брисбендаги ҳайвонот боғига ташриф. Ноябрь, 2012 йил.

Майк Тайсон ва Виталий Кличко Киевдаги учрашув вақтида. Сентябрь, 2005 йил.

Майк Тайсон ва актёр Чарли Шин “Жуда қўрқинчли фильм 5” картинаси премьераси олдидан. Апрель, 2013 йил.

Невада штатаи шарафи бўлмиш боксчилар залига ташриф. Август, 2013 йил.

Навбатдаги ишончли ғалабадан сўнг. Октябрь, 2001 йил.

Тайсон карьерасини 2005 йилда якунлади. У сўнгги ўтказган тўртта жангдан учтасида мағлуб бўлди. Кейинчалик ўз китобида ёзишича, у ўша пайтларда боксга бўлган муҳаббатини аллақачон йўқотган бўлган. Фақат пул учун рингга кўтарилган. Боксга бўлган қизиқиш ўрнини, бошқа қизиқишлар эгаллаган. Энди у бир оиланинг суянган тоғи, шунингдек, актёр ва промоутер, турли шоуларга ташриф буюради, ўз ҳаёти ҳақида гапириб беради. Хуллас, катта ҳаёт темир Майкни ўз измига бўйсундирган ва боксчи бундан ҳеч ҳам норози эмас.

Сарвар Анвар ўғли таржимаси