Трампнинг никоҳ узуги кимошди савдосида 300 минг долларга сотилди

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ва унинг иккинчи турмуш ўртоғи актриса Марла Мейплзнинг олмос кўзли никоҳ узуги Нью-Йоркдаги кимошди савдосида 300 минг долларга сотилди. Бу ҳақида Associated Press хабар қилди.
Harry Winston маркасига тегишли 7,45 каратли олмос кўзли узук номаълум харидорга сотилди. У харидни телефон орқали амалга оширган.
Аукционер Жозеф Дюмушелнинг маълум қилишича, заргарлик буюми "ноёб чирой"га эга.
Дональд Трамп ва Марла Мейплз 1993 йилда турмуш қуришган. 1999 йилда уларнинг турмуши бузилиб, Мейплз никоҳ узугини кимошди савдосида 110 минг долларга сотиб юборган. 2016 йилда унинг аввалги эгалари қайта сотишни истаб қолишди.
Мавзуга оид

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

12:26 / 14.05.2025
Путин борса, Трамп ҳам боради: Истанбулда катта учрашув бўладими?

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

15:27 / 29.04.2025